03 May 2014
17:14 - Афғонистонда даҳшат: Селдан кейин ер кўчиши натижасида 2100 киши ҳалок бўлди
Мамлакатнинг шимолий-жанубида тоғ этагида жойлашган Хобо Барик қишлоғига селдан кейин тоғдан ер ўпирилди ва 2 минг 100 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Аввал БМТ вакиллари камида 300 киши ҳалок бўлганини, 4 минг киши уй-жойсиз қолганини айтишган экан.

Ер ўпирилиши 2 май куни маҳаллий вақт билан 12:30 да юз берган.

АҚШ Президент Барак Обама бу ердаги ўз қўшинлари табиий офатга учраган афғонларга ёрдам беришини айтди. Ҳозир Афғонистонда АҚШнинг 30 минг кишилик қўшинлари бор.

Маълумки, бу мамлакатнинг шимолий-жануби Тожикистон билан чагарадош ва бу ерларда тожиклар кўп. Аммо, ер кўчган қишлоқда кимлар яшагани ҳақида хабарларда ҳеч нарса дейилмайди. Тожикистон ҳукумат нима қилаётгани ҳақида ҳам хабар йўқ. Ҳозирча Президент Имомали Раҳмон афғон халқига таъзия билдириш билан чекланган.