02 May 2014
23:16 - Сўз эркинлиги бўйича Ўзбекистон дунёда иккинчи ўринда, табиий, охиридан иккинчи
АҚШдаги машҳур Freedom House ташкилоти эртага нишонланадиган Матбуот куни муносабати билан сўз эркинлиги бўйича жаҳон давлатларининг 2014 йил рейтинглар рўйхатини эълон қилди.

Бу рўйхатда давлатлар 3 бўлимга бўлинган – эркин, қисман эркин ва эркин бўлмаганлар.

Эркин давлатлар рўйхатида 63 давлат бор, бу давлатларда сал кам 1 млрд одам яшайди. Қисман эркин давлатлар рўйхатида 68 давлат бор, умумий аҳолиси сал кам 3 млрд, эркин бўлмаганлар рўйхатида 66 давлат бор, аҳолиси 3,1 млрд.


Умумий рўйхатининг бошида Европа давлатлари турибди. Масалан, биринчи уч ўринда - Голландия, Норвегия ва Швеция. АҚШ 33 ўринда. Болтиқбўйи давлатлари ва Гуржистондан ташқари ҳамма Совет республикалари эркин бўлмаганлар рўйхатида. Охирги 195-197 ўринлар эса Туркманистон, Ўзбекистон ва Шимолий Кореяга берилган.

Хуллас, дунёда биздан ҳам орқада бўлган давлат, яъни Шимолий Корея борлиги билан мағрурланишимиз керак.

Табиий, ўзбекларни бу каби рейтинг рўйхатлари қизиқтирмайди. Миллий туйғуни қўйиб туринг, бошқалари ҳам қолмаган ўзбеклар учун муҳим бўлгани - вақтида ош ейиш ва туалетга боришдир. Айнан шу масалада ҳаммадан олдиндамиз.