
6-8 май кунлари Тошкентдаги Dedeman Silk Road меҳмонхонасида “Малайзияда Таълим” халқаро кўргазмаси бўлиши Ўзбекистонда муҳим хабар сифатида тарқатилмоқда.
Малайзиянинг Тошкентдаги элчихонасининг ташаббуси бўлан ўтказиладиган ярмаркада бу мамлакатнинг 10 та университетидан вакиллар иштирок этишади. Очилиш маросимига Малайзия Бош вазир ўринбосари ва Таълим вазири Taн Сри Мудйиддин Мохд Яссиннинг келиши ҳам кутилмоқда.
Расмий хабарларда бу ярмарка ўзбек ёшларининг Малайзияга бориб ўқиши учун фойдали бўлиши урғуланса ҳам, малайзияликларнинг мақсади бошқача эканлигига шубҳа йўқ. Уларга ўқувчилар эмас, юксак малакали ўқитувчилар керак.
Ўзбек профессорлари Ислом Карим режимининг айби билан қозоқ дворникларидан кам маош оладиган даражага туширилганлари сабабли, уларнинг кўпчилиги ҳозир Ўзбекистондан қочишни ўйлаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Ҳозир ўша Малайзияда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, математик Шавкат Алимов ва бир қанча ўзбек профессорлари йиллардан бери ишлашмоқда. Уларнинг ойлиги 5 минг доллардан бошланаётгани ҳам маълум. Табиий, Малайзияга бориб иўлаш учун инглиз тилини яхши билиш керак.