02 May 2014
19:29 - Ядровий масхарабозлик: Буюк давлатлар Марказий Осиёга қарши ядровий қурол ишлатмасликка рози бўлибдилар

Ядровий хавфсизлик масалаларига оид материаллар чоп этиш билан шуғулланадиган мустақил Global Security Newswire журналида эълон қилинган мақоланинг сарлавҳаси шундай: “Беш буюк давлат Марказий Осиёнинг ядровий қуролсиз зона мақомини ҳурмат қилишга рози бўлди”.

Бундан ташқари бу беш буюк давлат Марказий Осиёга қарши ядровий қурол ишлатмасликка ҳам ваъда берибди. Мана ҳаммага отнинг қашқасидек маълум бўлган ўша беш буюк давлат - Хитой, Франция, Россия, Буюкбритания ва АҚШ.

Марказий Осиёни ядровий қуролсиз зона деб эълон қилган давлатлар ҳам маълум – Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизстон. Улар бу ҳақда 2006 йил 8 сентябрда шартнома имзолаган эдилар, шартнома 2009 йили кучга кирган.

Қозоғистон ҳудудларида СССР, тўғрироғи, Россиянинг ядровий қуроллари синаш полигони (расмда - ўша Семипалатинск полигони) бўлганини ҳисобга олмасак, Мараказий Осиё давлатларининг ядровий қуролга ҳеч қандай алоқалари бўлмаган. Демак, шартнома имзолаш масхарабозлик эди. Беш буюк давлатнинг бу шартномани тан олиб, бизга қарши ядровий қурол ишлатмаслик ҳақидаги ваъдалари ҳам масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Нимага масхарабозли дейсизми? Гап шундаки, бу буюк мамлакатнинг ҳар бири Марказий Осиёни ҳеч қандай ядровий қуролсиз ҳам, истаб қолса, 5 кунда босиб ололади.