02 May 2014
01:05 -
Жаҳон Банки Қозоғистонга 2,5 млрд доллар берадиган бўлди, Ўзбекистонга эса Хитойнинг Эксимбанки 350 млн садақа бермоқчи

Учрашувга оид расмий гапларни четга қўйсак, унинг асосий натижаси - Жаҳон Банки билан Қозоғистон иқтисодини диверсификация қилиш, яъни иқтисоднинг турлилик даражасини ошириш ва Қозоғистон иқтисодининг барқарор ўсишини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Келишув имзоланишидир. Бу Келишув доирасида Қозоғистонга 2,5 млрд доллар бериладиган бўпти.
Қаранг, Қозоғистоннинг иқтисоди Ўзбекистонникидан 2005 йили 5,5 ярим баравар, 2 йил аввал 8 баравар, ҳозир эса 10 баравар кучли. Нурсултон Назарбой иқтисодни яна ҳам ўсиши устида ишламоқда. Унга ишонган Жаҳон Банки Қозоғистонга 2,5 милларди долар бермоқчи. Бу Ўзбекистон Давлат Бюджетининг сал кам 25 фоизига тенг пул.
Тўғри, Ўзбекистонга ҳам турли банклар ёрдам беришмоқда. Масалан, шу кунларда Хитойнинг Эксимбанки Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар банки билан шартнома имзолаб, Қамчиқ девони орқали темир йўл қуриш лойиҳаси учун 350 млн доллар берадиган бўлибди. Бу ҳам ёмон иш эмас. Аммо, бу жузий бир лойиҳа. Бериладиган пул ҳам унчалик катта эмас.
Қозоғистон билан фарқимизни кўраверинг. Оддий ва унча катта бўлмаган бир лойиҳани амалга ошириш учун Хитойдан ёрдам олмоқдамиз. Ботаётган иқтисодимизни кескин ривожлантириш тўғрисида, Қозоғистонданфарқли ўлароқ, ҳеч ким ўйламайди ҳам. Қолаверса, қашшоқ бир мамлакатга ҳеч ким садақадан бошқа нарса бермайди.