01 May 2014
22:33 - Украинанинг жануби Киевдан мустақил бўлиб олди ҳисоб, орқага қайтиш бўладими? Ўзбеклар хулоса чиқарадими?

Бошқаларни қўйиб туринг, Украина оммавий ахборот воситаларидаги хабарлардан ҳам кўриш мумкинки, Украинанинг жанубидаги Донецк, Харьков ва Луганск вилоятлари марказий ҳокимиятнинг назоратидан бутунлай чиқдилар. Бу вилоятларнинг ҳар бири ўзини мустақил республика деб эълон қилди. Бу учта вилоятдаги ҳокимлик, хавфсизлик хизмати, милиция, прокуратура, телерадиокомпанияси бўлимларининг бинолари қуролли руспараст/сепаратист/ федералист/террорист гуруҳлар тарафидан босиб олинди.

Бу вилоятлардаги кўпгина шаҳар ва туманлардан ҳам шундай аҳвол. Ҳамма ерда бир неча юз кишилик гуруҳлар ўз маҳаллий ҳокимларни тайинлаб олмқдалар, кўп жойларда милиция бутунлай ёки қисман ўша гуруҳлар тарафига ўтиб кетмоқда.

Киевдаги ҳукумат ва Ғарб давлатларининг фикрича, бу қуролли гуруҳлар Россия тарафидан тайёрланган ва Россия тарафидан бошқарилмоқда. Сепаратист/террористлар 10 кунча аввал гаровга олинган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг 11 кишилик ҳарбий гуруҳидан фақат бир кишини диабет касаллиги борлиги учунгина озод қилдилар. Яъни, улар ЕХҲТдек ташкилотга ҳам тупирдилар. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Қирғизистондаги воқелар бўйича берган интервьюсида ЕХҲТни ўлик ташкилот деган эди. Ростдан ҳам шундай эканлигини бутун дунё кўрмоқда.

Ички ишлар вазирлигининг Киевга бўйсунадиган қўшинлари ҳам ҳеч нарса қилолмаяптилар. Уларга ҳам ишонч қолмагани сабабли, эртага, яъни 2 майда Украина Хавфсизик Хизмати тарафидан тузилган махсус гуруҳлар Украинанинг жанубидаги террористларни нейтраллаштириш оперциясини бошламоқчи. Улар бирон нарса қилолишига ишониш қийин.

Хуллас, бу вилоятларда ҳақиқий инқилоб бўлмоқда дейиш мумкин. Инқилобчилар орқасида Россия турганига шубҳа йўқ, аммо Россия расмийлари буни рад этмоқдалар.

Ғарб Украинани тўла қўллаб қувватламоқда. Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкцияларидан ташқари, Халқаро Валюта Фонди Украинага 2 йил ичида 17 млрд долларлик ёрдам бериш қарорини очиқлади. Унинг бир қисми май ойидаёқ Украина ҳукуматига берилади. Бундан ташқари, май ойи ичида АҚШдан 1 млрд доллар келади, йил охиригача ЕИдан 1,6 млрд, Жаҳон Банкидан 1,5 млрд келади. Бу жуда катта ёрдамдир.

Биз ўзбеклар фақат тамошабин бўлишдан ташқари, бу воқеалардан дарс олишимиз керак.

Ҳозир ҳеч қандай шубҳа йўқки, Украинанинг жанубида аҳолининг сал кам ярмини ташкил қилувчи қисми йиллардан бери бу воқеларга тайёрланган, қуролли гуруҳлар тузиб олган. Тахмин қилиш қийин эмаски, қурол ва ёрдам Россиядан келган.

Наҳотки, Украина ҳукумати, мухолифат, қолаверса, ўша килоятларда яшайдиган украиналар бу нарсалардан хабарсиз бўлишган? Наҳотки, Украина бутун давлат сифатини аллақачон йўқотиб бўлганини ҳам улар тушунишмаган? Бўлиши мумкин эмас. Аҳвол шундай экан, нима учун 2005 йили ҳокимиятга келган зарғалдоқчи-мухолифатчилар давлатни мустаҳкамлаш ўрнига принципиал бўлмаган масалалар бўйича ички жанжаллар ичида яшадилар? Бундай ҳокимият ва ҳукумат яқин орада кучли давлат қуроладими?

Бу саволларга украинларнинг ўзи жавоб қидирсин. Аммо, ўзбеклар кўзини очиши керак.

Ўзбекистонда ва ўзбеклар ичида мудҳиш воқеалар юз берди. Қонли Андижон воқеалари ва Қирғизистонда бир гуруҳ қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларнинг қирғини қилинишини назарда тутмоқдамиз. Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими бу воқелардан хурсанд бўлгани ўз-ўзидан маълум, аммо мухолифат, тўғрироғи мухолифатчиликка даъво қилаётган гуруҳлар, яна ҳам тўғрироғи, Ғарбга қочволиб ҳаёт кечираётган гуруҳчалар нима қилмоқдалар?

Бу гурҳчалар мухолифатнинг асосий кучи ва Ўзбекистондаги оғир шартлар остида ҳам фаолият олиб бораётган ягона ташкилот сифатидаги “Бирлик” Партиясини қўллаб-қувватлаш, унинг атрофида бирлашиш ўрнига унга қарши ифлос фитналар қилиш билан машғуллар.

Хўш, ўзбек халқи, биринчи навбатда, ўзбек зиёлилари қачон кўзини очади, қачон ўз миллати ва давлатининг тақдири билан қизиқишга бошлайди. Ёки, қорамоллар подаси бўлиб юраверамизми?

“Бирлик” ва “Ҳаракат” бунга йўл бермайди. Ўзбекларнинг кўзини шок терапияси усуллари билан бўлса ҳам очади. Аммо, минг афсуски, вақт ўтмоқда. Бунинг устига, ҳар доимгидек, ичимиздан чиққан одамлар бу ишларни, хусусан, "Ҳаракат" Агентлигининг фаолиятини болталаш учун уриниб ётибдилар.