
“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” авиакомпаниясининг сайтида ўз йўловчилари учун фақат рус тилида тарқатилган хушхабарнинг мазмуни шундай. Сингапурга учиб келган йўловчининг у ердан бошқа жойга учуш учун аввалдан олинган билети бўлса, бундай йўловчи Сингапурда визасиз 96 соатгача қолиши мумкин экан. Ўзбекистон фуқаролари, масалан, Малайзияда 30 кун визасиз қолишлари, Таиланд визасини аэропортда олишлари мумкинлиги ҳам эслатилади.
Хабарда айтилмаган бўлса ҳам тахмин қилиш қийин эмаски, Сингапурда бу шаклда 4 кун қолиш имконияти фақат Ўзбекистон фуқаролари учун эмас, ҳамма мамлакатларнинг фуқаролари учун берилган.
Миллий авикомпаниямиз нима учун ўз хабарини фақат рус тилида тарқатганининг сабабабини ҳам тахмин қилиш мумкин. Сабаби – Ўзбекистонда ўзбеклар билан нафақат миллий (??) авикомпаниянинг, умуман ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ. Улар бу ерда ҳам мардикор холос. Украинадаги каби воқеалар бошланса, Ўзбекистоннинг ҳақиқий хўжайинлари ўзбеклар эмаслиги очиқ кўринади. Ҳозир эса ўзбеклар бунақа нарсаларни кўришмайди ҳам, бундай нарсаларга эътибор беришмайди ҳам. Уларга ош ейтш ва туалетга бориш ҳаққи берилса бўлди.