29 April 2014
21:23 -
Халқаро даражага чиққан ўзбекча масхарабозлик: Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Ўзбекистон ҳукумати ўзбекларнинг меҳнатига доир шартнома имзолашди

Уни Ўзбекистон тарафидан Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Аҳмат Ҳаитов, Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Танзила Норбоева имзолабди, ХМТ тарафидан – Муносиб меҳнат масалалари бўйича техник ёрдам гуруҳининг директори Дмитрина Димитрова.
Табиий, бир қарашда олқишга сазовор ҳужжат имзоланган. Ахир бу халқаро ташкилот ўзбеклар ўзларига муносиб даражада меҳнат қилишлари учун бир нарсалар қилмоқчи бўлса, хурсанд бўлишимиз керак. Аммо, нима учун бундай ҳужжатнинг имзоланишини мухбирларимиз масхарабозлик деб баҳолашди?
Ҳамма гап шундаки, Ўзбекистоннинг 30 милионлик аҳолисининг меҳнатга лаёқотли бўлимининг катта бир қисми чет элларда ноқонуний равишда, яъни ҳеч бир ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясиз, тўғрисини айтсак, қуллардек меҳнат қилади.
Миллионлаб ватандошларимизнинг қандай меҳнат қилиши билан мутлақо иши бўлмаган “Муносиб Меҳнат Дастури” номли ҳужжатни имзолаш масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи? Ёки бу ҳужжатни имзолаган ХМТчи Ўзбекистоннинг аҳволини билмайдими? Шундай бўлса, уни масхарабозликда айблаш ҳам етарасиз, ХМТдан ҳайдаш керак.