
МДҲ Статистика комитети бу ташкилотга аъзо давлатларда, хусусан, уларнинг пойтахтларида ўртча ойлик қанча эканлигини ҳар йили эълон қилиб боради. 2012 йилнинг натижалари бўйича Тошкентда ўртача ойлик ҳаммадан кам – 120 доллар эди. Масалан, Москва ва Остонда – 1,5 минг ва 1 минг доллар атрофида бўлган.
Бу йилнинг натижаларига кўра, Москва ва Остонада ўртача ойлик тахминан аввалги йилдагилек, охирги ўринларда Душанбе (($200), Бишкек ($287) бўлибди. Тошкент эса рўйхатда умуман йўқ.
2013 йилда мамлакатлар бўйича баъзи давлатлардаги ўртача ойликлар шундай бўлибди – Россия ($795), Қозоғистон ($630), Озорбайжон ($470). Ўзбекистон умуман рўйхатда йўқ.
Фикримизча, “Ҳаракат” Агентлиги ўртача ойликлар бўйича МДҲ Статистика комитети тарқатган рақамларни ўз сайтида эълон қилиб, қанчалик аҳволимиз ачинарли эканлигии билдиришга бошлагач, Ўзбекистон ўзига тегишли рақамларни МДҲнинг Статистика комитетига бермай қўйган. Ўзбекистон раҳбарияти шу йўл билан ғариб аҳволимизни халқдан яширишга интилаётгани шубҳасиз.
Ўзбекистон раҳбарияти ўзига ёқмаган нарсаларни халқаро сайтлардан олдириб ташлаш йўлига ўтганини аввал ҳам ёзган эдик. Масалан, Интернетдаги Wikipedia энциклопедиясининг рус тилидаги “Тожиклар” мақоласида тожикларнинг тарих бўйича таниқли вакилларининг рўйхатида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам борлигини “Ҳаракат” Агентлиги ўтган йили билдиргач, қисқа вақтдан кейин ўша рўхат бутунлай олиб ташланган эди. Табиий, бу нарса Ислом Каримнинг таълимоти билан катта пул эвазига қилинган.