28 April 2014
07:14 -
Қизиқ: Эрон янги пойтахт танламади, аммо эскисидан кўчиш режасини қонунлаштирилмоқчи

Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Президент Ҳасан Рухоний пойтахтни Техрондан кўчириш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирибди. Аслида, бу ғоя аввалги Президент Маҳмуд Аҳмединажод замонида кўтарилган ва пойтахтнии кўчириш принциплари ҳақидаги қонун лойҳаси ҳали парламент тарафидан тасдиқланмаган бўлса ҳам, биринчи эшитишда маъқулланган эди.
Келаси ҳафта парламент бу қонун лойиҳасини яна муҳокама қилмоқчи.
Қизиғи шундаки, сейсмих хавфли зонада жойлашган Техрондан пойтахтни кўчириш қарори узул-кесилга ўхшайди, аммо янги пойтахт қаерда бўлиши ҳақида фикр йўқ, янги пойтахт қуриладими ёки бор шаҳарлардан бири пойтахт қилинадими деган савол ҳали жавобсиз.