28 April 2014
15:38 - Украинадаги воқеалар туфайли бироз унутилган Башар Асад яна президент бўлмоқчи
Бир йилча аввал дунёнинг диққат марказида Сурия ва унинг атрофида бўлаётган воқеалар турарди. Суриянинг аввалги диктатори Ҳафез Асад 2000 йилда ўлгандан кейин унинг ўрнини нодемократик сайловлар воситасида сал кам 100 фоиз овоз билан ўғли Башар Асад эгаллаб олганди. Араб баҳори воқеаларидан кейин Сурия Россияниннг Араб дунёсидаги ягона дўсти бўлиб қолгани сабабли, у руслар тарафидан қўллаб-қувватланарди. Ғарб дунёси эса, бу диктаторга қарши бўлган турли-туман гуруҳларни қўллаб-қувватлади.

Владимир Путиннинг сиёсий ўйинлари натижасида ўтган йилнинг охиригаяқин Ғарб орқага чекинди ва Башар Асад режими вақтинча бўлса ҳам оёқда қолди. Ўша пайтда бошланган Украинадаги воқеалар соясида Сурия унитилди ҳисоб. Бундан фойдаланган Башар Асад янги президентлик сайловлари ўтказиб, тахтини мустаҳкмлаб олиш устида ўйлай бошлади ва 3 июнга президент сайловлари тайинлади.

Бугун эса, Reuters агентлигининг хабарига кўра, Башар Асад президентликка ўз номзодини кўрсатибди. Яқинда Сурия парламенти бу мамлакатнинг 25 миллионлик аҳолисининг қонли воқелар туфайли қўшни мамлакатларга қочқин сифатида кўчиб кетган сал кам 5 миллиони сайловда овоз беролмаслигини қоннулаштирди. Демак, қолганларнинг 100 фоиз овозини олиб, Башар Асад учинчи муддатга президентлик курсисига ўтириб олади.