
Банкнинг активи, қўполроқ қилиб айтсак, унинг пул билан ўлчаса бўладиган ҳамма бойлигидир.
“Ҳаракат” Агентлигининг мухбирлари Ўзбекистондаги ҳамма нарсани ёмон қилиб кўриш одатлардан келиб чиқиб бўлса керак, мамлакатимизда замонавий банк системаси феълан йўқлигини мунтазам ёзиб келишади. Ўзларича муҳим бир факт сифатиа Ўзбекистондаги банкларнинг умумий устав капитали Қозоғистонникидан 10 баравар камлигини ҳам айтишганди.
Мана уларнинг ғаламислик руҳидаги яна бир янгиликлари.
Ўзбекистон ахборот воситалари Марказий Банкнинг 1-чи уч ойлик натижаларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилишига асосланиб билдиришича, мамлакатимиздаги банкларнинг умумий активи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29% ортиб, 44,1 трлн сўм бўлибди. Ўсишнинг катталигига қаранг. Офарин, дегинг келади. Долларга айлантирсак, мамлакатимиздаги банкларнинг умумий активи энди $19,3 млрд бўлганини кўрамиз. Ана пулу мана пул.
Келинг, аҳволимизни яна ўша қозоқлар билан солиштириб кўрайлик. 2013 йил натижаларига кўра, Қозоғистонда банкларининг умумий активи, $82,6 бўлибди. Бор-йўғи биздан 4 марта кўп. Қозоқлар шунга шунча гердаядими?
Бошқа рақамларга қаранг. Бизда 31 та банк бор бўлса, Қозоғистонда 86 та. Бу қозоқларнинг қиладиган иши йўқ шекилли, шунча банк очиб ташлабдилар. Хўп, банклар молиявий системанинг юраги, молиявий система иқтисоднинг мотори бўлса нима бўпти? Аслида, ўзбеклар иқтисоднинг моторисиз ҳам яшашга қодирлар. Мардикорларга моторнинг нима кераги бор?