27 April 2014
12:08 - Нурсултон Назарбой Москва Давлат Университетида лекция ўқиб, Евросиё Олий Иқтисодий Кенгашида иштирок этмоқчи, Ислом Карим нима қилган бўларди?

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 28 апрель куни Москва Давлат Университетида евросиё интеграцияси ҳақида лекция ўқийди, 29 апрелда эса, Россия ва Белорусия раҳбарлари билан Евросиё Олий Иқтисодий Кенгашининг мажлисини ўтказади, дейилади Казинформ агентлигининг кеча тарқатилган қисқа хабарида.

21 аср интеграцион жараёнлар ва глобаллaшув асри, дейди мухбиримиз. Демак, Нурсултон Назарбой Қозоғистоннинг шу жараёнлар ичидаги роли ва ўзи шу жараёнларни чуқурлаштириш йўлида қилаётган ишлари ҳақида гапиради.

Ана энди кўз олдингизга келтиринг, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримни Москва Давлат Университетига лекция ўқиш учун чақиришса, у 21 асрда дунёнинг 10 та энг ёмон диктарларидан биттаси бўлишдек оғир ишни бажараётгани, ўзбеклар глобаллашув жараёнларида бирничи ўринда турганини гапирган бўлармиди?

Шундай дейишга ҳаққи бор. Чунки, биринчидан, 21 асрда диктатор бўлиш осон эмас. Иккинчидан, Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми дунёнинг тўғри келган жойида мардикорлик қилиб, ростдан ҳам глобаллашув жараёнларининг кенгайишига ҳисса қўшмоқда.

Тўғри, деган бўларди Ислом Карим, лотин америкаликларнинг ҳам кўпчилиги мардикорлик билан машғул, аммо улар асосан АҚШда мардикорчилик қилишади. Бундан ташқари, уларнинг мутлақо кўпчилиги мактабни ҳам битирмаган, ўзбек мардикорларининг асосий қисми эса, олий маълумотли. Бу билан фахрланаман.