26 April 2014
02:27 -
Ислом террористлари мазҳаблар ораси урушдан бошқа нарсага қодир эмаслар: Суннийлар Боғдодда 31 нафар шиани ўлдирдилар
Ҳа, ростдан ҳам шундай, ислом террористлари Исроилда ҳам, АҚШда ҳам, бошқа Ғарб мамлакатларида ҳам, шундай исканжага олиндиларки, бирон ерда ўзлари билан 1-2 кишини ўлдиришдан бошқа ҳеч нарса қилолмайдилар. Нимадир қилиш керак, мана улар мазҳаблар ораси урушга ўтиб кетганларига анча вақт бўлди.
Покистонда бўлсин, Ироқда бўлсин, Ливанда ёки бошқа жойда бўлсин, бошқа мазҳаб вакилларини қирғин қилиш одат тусига кирмоқда. Мана яна бир даҳшатли воқеа содир бўлди.
Жаҳон ахборот агентликлари кеча Боғдодда шиаларнинг митинги пайтида иккита автомобиль портлатилиши натижасида шу пайтгача 31 киши ҳалок бўлгани айтилмоқдалар. Уларнинг сони яна ортса керак.
Бу террористик акт учун, суннийларнинг “Ироқ ва Левант исломий давлати” номли ташкилот устланибди. Турклар бирон иш учун маъсулиятни елкага олишни “устланиш” дейишади. Вақти келиб қолгани учун айтамиз, ўзбеклар ҳам бу атамани ишлатишга олсалар ёмон бўлмасди.
Хабарларда айтилишича, шиаларнинг 25 минг кишилик митинги 30 апрелда бўладиган парламент сайловлари кампанияси доирасида ўтказилаётган экан. Яъни, тинч бир сайловолди тадбири.
Бу портлашлар икки мазҳаб ўртасидаги қонли тўқнашувларни янада кучайтириб юбориши ҳам муқаррар.