26 April 2014
07:22 - Филистинлик ФАТХ ва ХАМАС биргаликда ҳукумат қурмоқчи, жорийдаги Бош вазир истеъфога кетди
Маълумки, мустақил Филистин давлати қуриш ниятида бўлган бу икки ташкилот узоқ йиллардан бери бири-бири билан душманлик позициясида турар эди. Ғарб тарафидан террористик деб тан олинган ХАМАС (Филистин Исломий Ҳаракат) Ғазода ҳукумронлик қилаёган бўлса, Филистиннинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳили деб аталадиган қисмида ФАТХ (Филистин Озод Ватан Ҳаракати) ҳукмрон эди. Аммо, Ғарб давлатлари Филистин давлатининг, тўғрироғи автонмиясининг раҳбари сифатида, 1988 йили террористик актлардан воз кечган ФАТХ лидери Маҳмуд Аббосни тан олардилар.

ФАТХ ва ХАМАС Филистин Озодлик Ташкилотининг аъзоларидир.

Бундан бир неча кун илгари бу икки ташкилот тинчлик эълон қилиб, миллий келишув ҳукумати тузиш ниятларини билдиргандилар. Ғарб ФАТХнинг террористик деб ҳимобланадиган ХАМАС билан келишувини ижбий қабул қилмади. Аммо, филистинликлар ўз қарорида қатъийга ўхшамоқдалар. Кеча Филистиннинг жорийдаги Бош вазири Рамий Ҳамдалла Маҳмуд Аббосга истеъфоси аризасини топширди.

Бу тинчлик келишуви узоққа боришига ишониш қийин. Чунки, ХАМАС террор йўлидан воз кечгани йўқ.

Расмда - Филистин Озодлик Ташкилотининг рамзи.