25 April 2014
17:07 - “Араб Давлатлари Лигаси + Марказий Осиё + Озорбайжон” 1-чи Иқтисодий Форуми Эр-Риёдда бўлади
Марказий Осиё ва Озорбайжон бўйлаб саёҳатга чиққан Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирининг иқтисод ва маданият ишлари бўйича ўринбосари Юсуф ас-Саауд бугун Остонда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Идрисов билан учрашиб, айнан шу Форумни ўтказиш масалаларини муҳокама қилди, дейилади Казинформ тарқатган хабарда.

Форум Саудиянинг пойтахти Эр-Риёдда 13 майда ўтади, унинг ишида Араб Давлатлари Лигаси ва Марказий Осиё давлатлари ҳамда Озорбайжоннинг ташқи ва иқтисодий ишларга маъсул бўлган вазирлари иштирок этади.

Ўзбекистон иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича бу Форумда қатнашадиган, масалан, Қатардан 54, Қувейтдан 30, Саудиядан 15, Қозоғистондан 10, Туркманистон ва Озорбайжондан 6, Миср, Иордания, Жазоир ва Мороккодан 4-6 марта орқада. Форумда биздан ҳам қашшоқ бўлган Сомалия, Судан каби давлатлар борлигигина бизнинг вазиримиз Эр-Риёдда гердайиб юришига сабаб бўлиши мумкин.

Тўғри, Ал-Хоразмийнинг авлодларимиз, фақат вазиримиз эмас, ҳаммамизнинг гердайиб юришга ҳаққимиз бор, мардикорлар миллати бўлсак ҳам. Кулганлар кулаварсин устимиздан. Бизга нима?