25 April 2014
12:40 -
Ўзбекча масхарабозлик: Йиллар ва кунларга Ислом Карим ном берарди, энди бу ваколат Шавкат Мирзиёга ўтибди

Аммо, ҳозир маълум бўлишича, Ислом Каримнинг бази ваколатлари ростдан ҳам ҳукуматга берилган экан.
Кеча тарқатилган расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили 1 май куни Тошкентда “Фавворалар сайли” ўтказиш қарори қабул қилибди. Яъни, энди 1 май – Фавворалар кунимиздир.
Жаҳон Банкига кўра, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми билан Ўзбекистон Қозоғистондан 2005 йилда 5,5 баравар, 2012 йилда 8 баравар орқада эди. Бир неча кун аввал Ўзбекистонда биринчи марта, табиий, “Ҳаракат”нинг талаби билан, ЯИМга доир рақамлар матбуотда эълон қилди. Уларни Қозоғистондаги рақамлар билан солиштириш шуни кўрсатдики, бу йил қозоқлардан 10 баравар орқада бўламиз. Бир неча йилдан кейин бу рақам 20 га чиқиши кутилмоқда.
Ана ўшанда ўзбекларнинг бирдан-бир орзуси - Қозоғистонга бориб мардикорчилик қилиш бўлади. Чунки, ҳозироқ бизда ўртача ойлик 90 доллар, қозоқларда 700 доллардир. Иқтисоднинг кучи бўйича қозоқлардан 20 баравар орқада қолсак, ўртача ойликдаги фарқ ҳам тахминан шунча бўлади.
Яна бир нарсани эслатиш керак. МДҲ Статистика Комитетининг бизнинг сайтда ҳам эълон қилинган маълумотларига кўра, Тошкентда ўртча ойлик 120 доллар, Остонда эса, 1 минг доллардан ҳам кўп.
Шундай экан, Ислом Карим ва унинг ҳукумати иқтисодимизни қутқариш устида ўйлашлари, энг камида, қутқариш режаларини эълон қилишлари керак. Уларнинг режалари ҳам йўқ, айнан шу сабабли Фавворалар Куни каби масхарабозликлар билан шуғулланишади.