14 April 2014
17:32 - Қримтатарлари қийин аҳволда: Фақат Қрим парламенти эмас, Украина Олий Радаси ҳам уларга ерли халқ мақоми бермаябди
Маълумки, Қрим ўзини мутақил деб эълон қилиш ва Россияга қўшилиш олдидан қабул қилган конституциясида қримтатарларининг ўзларга ерли халқ мақоми бериш талаби эътиборга олинмаганди.

Қримтатар Халқ Мажлисининг расмий сайтида РБК-Украина агентлигига асосланиб айтилишича, Украинанинг парламенти Олий Рада ҳам қримтатарларга ерли халқ мақоми бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилмабди.

Қонун лойиҳаси депутат Геннадий Москаль тарафидан киритилган бўлиб, 11 апрелдаги Олий Рада мажлистида унга фақат 115 депутат овоз берган. Умуий депутатларнинг сони 450, демак, қонун тасдиқланиши учун унга камида 225 депутат овоз бериши керак эди.

УНИАН агантлигига асосланиб билдирилишича, қонун лойиҳасига қиримтатарларининг лидери, депутат Мустафа Жамилевнинг таклифларини ҳам киритиш учун орқага қатаришибди. Демак, ҳали иш битмади, бундай қонун чиқарилиши учун кураш давом этади.