14 April 2014
15:39 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Ўзбекистонда янги вазир тайинлангани, ЭСЗ ва Ўзбекистон ўртасидаги имзоланган протокол Қозоғистон тарафидан тасдиқлангани маълум бўлди
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири қилиб Алишер Ваҳобов, Давлат тест маркази раҳбарлигига Жаҳонгир Исмоилов тайинлангани ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги ўз манбаларига асосланиб, 12 апрелда хабар берган эди. Ўзбекистон ахборот воситаларида эса, бу хабар бугун пешинга яқин пайдо бўлди.

Буни Ўзбекистон ахборот воситаларида, бутун дунёдан фарқли ўлароқ, дам олиш куни қилишдек аҳмоқона одат борлиги билан изоҳлаш мумкиндир.

Ўзбек хабарчилари хабарчилик нималигини ҳам тушунмайдиган аҳмоқлар эканлигини кўрсатувчи бошқа муҳим мисоллар ҳам йўқ эмас.

Маълумки, бир неча кун аввал “Ҳаракат” Агентлиги ва Ўзбекистоннинг ҳукумат назорати остида ишлайдиган қўғирчоқ ахборот воситалари олдинма-кетин Ўзбекистон билан Эркин Савдо Зонасига (ЭСЗ) кирувчи давлатлар ўрасида савдо алоқаларини расмий йўлга солиш мақсадида имзоланган махсус Протокол Россия тарафидан ратификация қилингани хақида хабар бердилар.

Аммо, бизнинг хабарларда Ўзбекистон Эркин Савдо Зонасига кирмаётгани, унга кирувчи мамлаатлар билан савдо алоқаларимизни тартибга солувчи протокол имзолганини, демак, бу протоколни ЭСЗга кирувчи бошқа 8 мамлакат ҳам ратификация қилиши кераклигини, лекин анчагина мавҳум хабарларга асослансак, бошқа мамлакатлар бу протоколни ҳамма номидан ратификация қилиш учун Россияга ваколат берган бўлиши муминлиги айтилган эди.

Ўзбекистон ахборот воситалари эса, Россия бу протоколни имзолаши билан Ўзбекистон Эркин Савдо Зонасига кирганини ёздилар. Яъни, ўзбек хабарчилари бўлаётган воқеаларнинг моҳиятини ҳам тушунмасликларинии кўрсатгандилар.

Ўзбек хабарчиларининг қанчалик аҳмоқлигини кўрсатувчи факт бугун пайдо бўлди. Ўзбекистоннинг жуда кўп ахборот воситаларида хабар қилинишича, юқорида айтилган Протоколни ратификация қилиш ҳақидаги Қозоғистон қонунини Нурсултон Назарбой имзолабди. Демак, биз тахмина қилгандек, бу Пртокол ЭСЗга крувчи ҳамма давлатлар тарафидан ратификация қилинса керак. Бундан ҳам муҳим бўлгани, биз айтаётгандек, Ўзбекистон ЭСЗга кирмайди, унга кирувчи мамлакатлар билан савдо алоқаларни йўлга солувчи ҳужжат кучга киради, холос.