14 April 2014
18:20 - Собиқ “Бирлик”чи, собиқ “Эрк”чи ва собиқ инсон Зоҳир Аълам оламдан ўтибди, Оллоҳ уни раҳмат айласинми?

“Бирлик” халқ ҳаракати асосчиларидан бири, сўнгра ҳаракатга раисдошлик ҳам қилган таниқли ёзувчи Зоҳир Аълам кеча 71 ёшида юрак хуружи туфайли оламдан ўтди. Умрининг сўнги йилларини камтарин ўтказган бу ижодкор миллат ҳеч қачон кечирмайдиган жиноят даражасидаги ишлар ҳам қилган.

У Совет КГБси тарафидан Ўзбекистон бошига ўтқазилган тожик аслли Ислом Каримнинг топшириғи билан “Бирлик” ҳаракатини парчалаш ишига бошчилик қилаётган Салой Мадаминнинг ўнг қўлларидан бири бўлган бўлган. “Бирлик”нинг тарихимзда қоладиган ва “Ўзбектили - давлат тили” шоири остида ўша кунларда ўтказилаётган муҳташам митингларини назарда тутган Аҳмад Аъзам “Бирлик”нинг бўлиниш мажлисида “Абдураҳим Пўлатов бу митинглар билан халқимизни қонга олиб кетмоқда” дейишгача борган пасткашдир.

У “Эрк” партиясига кирган, лекин тезда уни ҳам тарк этган. Сўнгги йилларда ижодий тўхталиш даврини ҳам бошдан кечириб, инсонлик сифатини ҳам йўқотиб, жамоатчиликдан деярли узилиб қолганди.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат бир неча йил аввал унга телефон қилиб гаплашгани ва қуйидагича гапиргани ўз вақтида “Ҳаракат” саҳифаларида хабар қилинганди:

“Ҳаммамизнинг бир оёғимиз бу ерда, иккинчиси нариги тарафда. “Бирлик”ни парчалаб Ислом Каримнинг диктатурасини мустаҳкамлаб берганлариингизни миллат ҳам, Оллоҳ ҳам кечирмайди. Шундай экан, айбингизни бироз бўлса ҳам юмшатиш учун ўзбеклардан тиз чўкиб узр тиланг, шунда бир оз енгил тортасиз.”

Ўшанда Зоҳир Аълам “Ўйлаб кўраман” деган экан. Аммо, у хоиндан бошқа сас чиқмади. Шубҳасиз, ўзи қилган ишини кеч бўлса ҳам тушуниб етган Зоҳир Аламнинг бевақт ўлим сабабларидан бири – виждон азобидир. Бошқа хоин ва ҳаромийлар учун ҳам сабоқ бўлсин.

Бу еда “Аллоҳ раҳмат айласин” сўзларини айтиш ҳам мантиқсиз бўларди, чунки, Оллоҳ кечирмаган одамини раҳмат айлармиди?