13 April 2014
20:41 - Ўзбекистонда режим маддоҳларининг (блоггерларнинг) биринчи мусобақаси бўлибди
Ўзбекистонда бўла туриб асосан рус тилида хабар тарқатадиган тожикларнинг 12news.uz сайтида бугун тарқатилган хабарда айтилишича, кеча UZINFOCOM марказида ўзбек тилида ёзадиган блоггерларнинг, яъни Интернетда блог деб аталувчи саҳифа очиб олиб, қандайдир мақсадларда асосан пропагандик мақола ва хабар тарқатувчиларнинг, йил бошидан бери давом этаётган конкурси ниҳоясига етибди. Аниқ айтилмаган бўлса ҳам, қисқа хабардан тахминий хулоса қилиш мумкинки, бу конкурсни тожиклар режимининг топшириғи бўйича ўзбекларнинг миясини ювиш билан шуғулланадиган ZiyoNET тармоғи уюштирган.

Беш босқичли бу мусобақада қатнашган 116 блоггер 221 донагина блокпост эълон қилган, улар босқичма-босқич саралаб борилган ва финалга 6 блоггер чиққан. Қандайдир жюри 3 кишини ғолиб деб эълон қилибди: Муҳрим Аъзамхўжаев, Иноят Хон, Шермуҳаммад Абдуғофуров.

Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли порахўрбоши қизи ўй қамоғида бўлмаса эди, блоггерлар мусобақаси жюрисига айнан ўз раҳбарлик қилган бўларди, дейди мухбиримиз. Чунки, ўзбек миллатининг душманларидан иборат бўлиб, ахир бир кун жазоланиши муқаррар бўлган ZiyoNET-даги ифлослар айнан ўша Фуҳушанинг ялтоқлари эканлиги ҳаммага маълум.

Бу воқеа бўйича тарқатилган хабарда блоггерлар ва уларнинг блогпостларига доир на бир фикр, на бир журналистик баҳолаш бор. Аммо, ўз-ўзидан маълумки, бу блоггерлар - миллат сифатини ҳам йўқотган ва Ўзбекистондаги Ислом Карим раҳбарлигида ҳукм сураётган тожиклар режимига хизмат қилаётган маддоҳлардир. Вақти келади, ўзбек халқ улардан жавоб сўрайди.