13 April 2014
18:17 - Украинада аҳвол ўша-ўша, Россия мухолифати эса “Путинсиз Россия ва Украина учун” шиорини кўтарди
Украинада ҳокимиятни тиклаш, мамлакат жанубидаги рус сепаратистларини жиловлаш учун ҳаракатлар давом этмоқда. Рус сепаратистлари ҳали-бери таслим бўладиганга ўхшамайди. Аксинча, уларнинг агрессивлиги ошмоқда. Улар ҳозир Украинадан ажралиш эмас, Украинани федераллаштириш, яъни жанубдаги вилоятларни мустақил субъектларга айлантириш ва шу шаклда Украинага кириш масаласини кўпроқ гапирмоқдалар. Бу ҳам русларнинг янги тактикасидир.

Бугун сепаратист-федералистчилар Донецк вилоятининг Қора денгиз соҳилидаги Мариупол шаҳар ҳокимлиги биносини ҳам босиб олиб, 75 нафар халқ депутати сайлашибди. Депутаталар у умумий сайловларда сайланиши кеаклигини ҳам унутишибди. Ҳарьков ҳокимлиги биносини қайтадан босиб олишга ҳаракатлар бўлмоқда. Федералистлар ва маҳаллий майдончлар ўртасида чиққан жанжалда 50 киши яраланди, 10 киши касалхонага олиб кетилди.

Луганскада ҳам аҳвол ўша-ўша. Хавфсизлик Хизматининг вилоят бўлимини бир ҳафтача авввал босиб олган федералистлар ўша ерда мустаҳкамаланишни давом эттиришмоқда. Аммо, бу шаҳарда биринчи марта “Луганск – бу Украинадир” шори остида федерализмга қарши митинг ўтказилди. Демак, украинлар ўйғонмоқдалар, ташкилотланмоқдалар.

Бундан ҳам муҳими - Қрим ва Украина жанубидаги воқеалар ва Россия русларининг мутлақо кўпчилиги бу масалада Путиннинг сиёсатини қўллаб-қўллаётганидан саросимага тушиб, нима қилишини ҳам билмай қолган Россия мухолифати ҳам уйғонишга бошлади. Секин-аста бўлса ҳам, Путинга қарши гаплар кўчаймоқда.

Бугун Москвада мухолифатнинг Майдони ҳисобланадиган Сахаров проспектида ҳокимликдан рухсат олинган намойиш бўлди. 50 минг киши кутилган бу намойишга, бундай вақтда мухолифатнинг ролини пасайтириб кўрсатишга ҳаракат қиладиган полициянинг маълумотига кўра, фақатгина 1 минг кишининг қатнашгани ҳам, ҳозирги вазиятдан келиб чиқилса, катта воқеа бўлиши ва одамларни уйғотишга бошлаши муқаррар.

Мухолифатчилар кўтарган “Путинсиз Россия ва Украина учун” шиори эса, жуда ҳам ақлли одамлар тарафидан ўйлаб топилгани шубҳасиз.