14 April 2014
01:08 - Украина жанубида қон тўкилди, ҳукумат федерализм маскаси остидаги рус террористларига қарши куч ишлатмоқчи, БМТ нинг Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг талаби билан йиғилади
Луганск шаҳрида уч киши ўлдирилган, улар руслар экани аниқ, аммо ўқ отган тараф ҳали буни тан олгани йўқ. Ҳар ҳолда Украина ҳукуматига бўйсунадиган қуролли кучлар бўлса керак.

Президент вазифасини бажарувчи Александр Турчинов террористларга, яъни ўзини федерализм тарфдорлари деб, шарқдаги вилятларда маҳаллий ҳокимият биноларини босиб олаётган русларга, душанба куни эрталабгача қуролларни ташлаб, тарқалишни талаб қилди. Шундай қилинса, уларга қарши жиноий иш очилмайди, акс ҳолда, армия ва Миллий гвардия ишга тушади ва ҳамма федералистлар куч билан тарқатилди.

Россия Шарқий Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши мажлисиини чақиришни талаб қилди. Мажлис бугун бўлиши эълон қилинди ҳам.

Кўринишидан, марказий ҳукумат секин-аста кучга кирмоқда ва ҳозир терроритслар дейилаётган федералистларни тарқатиб юбориш кучига ҳам эга.

Хўш, Россия нима қилади? Бу саволга ҳали жавоб йўқ. Путиннинг боши қотган. Унинг бутун Украинани босиб олишга етадиган кучи бор. Аммо, дунёнинг сал кам ҳаммаси бунга қарши чиқади, ҳатто Хитой ҳам.

Расмда - Украина Миллий Гвардияси отрядлари ҳужумга тайёрланишмоқда.