
Сал кам ҳамма Европа мамлакатларини бирлаштирувчи Европа Кенгаши номли халқаро ташкилотнинг Парламент Ассамблеяси (ЕКПА) Қримни босиб олган Россияни жазолаш мақсадида уни вақтинчалик овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун ҳаракат бошлангани, бу хусусдаги қонуннинг лойиҳаси Мониторинг комитетида тасдиқланганини кечаги хабарларимиздан бирида билдирган эдик.
Бугун бу қонун ЕКПАнинг умумий мажлисида бу қонунни қабул қилди. Шундай қилиб, Россия бу йилнинг охиригача ЕКПАда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди, дейилдаи русларнинг РИА “Новости” агентлиги тарқатган хабарда..
Эслатиб ўтиш керакки, овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, Россияни Европа Кенгашидан чиқариш эмас, Россия делегацияси ЕКПА мажлисларида иштирое этиш ва ҳамма масалаларнинг муҳокамаларда қатнашиши мумкин, аммо овоз беролмайди.
Гуржистон делегацияси бугун қабул қилинган қонунга Россияни Европа Кенгашидан ҳам чиқаришни ҳаам қўшиш таклифи билан чиққан экан, уни кўпчлик қўллаб-қувватламабди.
Хуллас, Россияга яхшигина шапалоқ урилди, дейди мухбиримиз. Энди Россиянинг ўзи Европа Кенгашидан чиққанини эълон қилиши мумкин. Аламзадалик билан айнан шунақа қилса, охир-оқибат унинг ўзига ёмон бўлади.