09 April 2014
23:17 -
Туркияда Твиттердан кейин Youtube йўлидаги тўсиқ ҳам олинадиган бўлди

Биринчидан, Twitter ва Youtube хизматларида тарқатилган факт ва сирли маълумотлар 30 мартда бўлиб ўтган ва Эрдўғон учун ҳаёт-мамот масаласига айланган маҳаллий сайловларда айнан Эрдўғонга қарши ишлаётган эди. Иккинчидан, жуда катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, замонавийчилик, табиий, Интернетдаги Twitter ва Youtube хизматлари ҳам, исломчиларнинг узоқ вақтли режалари нуқаи назаридан яхши нарса эмас. Чунки, ҳамма динлар консерватив дунё қарашли бўлиб, ҳар қандай прогрессга ижобий қарамайдилар.
Туркия жамотчилиги Twitter ва Youtube хизматлари йўлидаги бундай тўсиқларга ўта танқидий қаради, судга мурожжат қилганлар бўлди. Суд бу хизматларнинг бекитилиш мамлакат қонунларига зид эканлигини айтиб, аввал Twitter хизматига кириш йўлига қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш қарорини олди. Кейин иш Конституцион Судгача борди, Конституцион Суд ҳам ҳукуматдан Twitter хизматини туркларга очиш қарорини чиқарди. Бош вазир Ражаб Эрдўғон суд қарорига бўйсунишини, аммо уни ҳурмат қилмаслигини айтгани Конституцион Суд ҳукмига очиқча ҳурматсизлик кўрсатиши бўлди, алам ичида қилинган бўлса ҳам, Бош вазирга ярашмади
Бугун Конситуцион Суд Youtube масаласида ҳам шундай қарор олди.
Twitter ва Youtube амалда очилиб-очилмагани ҳақида хабарлар йўқ, аммо эртами кеч очилиши муқаррар. Акс ҳолда мавжуд ҳукумат мухолифатнинг қаттиқ танқидлари остида қолади.
Бу факт ҳам кўрсатмоқдаки, Туркияда исломчилар партияси охирги маҳаллий сайловларда ютган бўлса ҳам, дунёвийчилар айнан шу сайловлар давомида яхшигина мустаҳкамланиб олдилар. Энди ҳукумат улар билан ҳисоблашига мажбур бўлади.