09 April 2014
22:07 - Ўзбекистон учун оддий сенсация: Бош вазир Шавкат Мирзиё ишдан кетадими?
Эртага Тошкентда очиладиган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси кун тартибига киритиладиган масалалардан бири Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёнинг истъфосидир, дейди саройга яқин манбалардан бири.

Уунутмайликки, дейди мухбиримиз, ахмоқчиликда президентидан ўтадиган Шавкат Мирзиёнинг истеъфоси ҳақида авал ҳам бир қанча миш-мишлар бўлган, кимдир уни уй қамоғига тиққан, кимдир мамлакатдан қочириб юборган ва яна кимдир МХХнинг ертўласига қамаган. Аммо, ҳеч нарса ўзгармагани ҳаммага маълум.

Президент кўрсатмаларининг моҳир ижрочисигина бўлган Шавкат Мирзиёнинг ўрнига унинг биринчи ўринбосари Рустам Азим ўтириши мумкин дейишмоқдан. Аммо 15 йилдан бери ўрнини бермай келаётган Шавкат Мирзиё бўлса ҳам, Рустам Азим янги Бош вазир бўлса ҳам амалда ҳеч нима ўзгармайди. Балиқ бошидан сасиган эканми, аввал бошни янгилаш керак.