
Эртага очиладиган Парламентнинг ялпи мажлиси кун тартибига Ўзбекистон Репсубликаси Жиноят Кодексининг пора олиш, пора бериш сингари моддаларига ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган. Яъни, Кодекснинг 211-моддасидаги (Пора бериш) жавобгарлик кескин кучайтирилади ва модда санкцияларидаги қамоқ жазоси салкам пора олиш билан тенглаштирилади. Депутатларга кўра, мазкур ўзгартириш мамлакатда коррупцион жиноятларнинг олдини олиб, мазкур турдаги қонунбузарликларни кескин камайтиради. Шу пайтга қадар пора берувчи шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига мурожаат қилса ёки бундай ҳолатлар бошқа йўллар билан аниқланса, муайян вазиятдан келиб чиқиб, пора берувчи шахс нисбатан енгилроқ жазога тортилар эди.
Аслида, бу ўзгариш иқтисодчи Ислом Каримнинг 1992 йилдаги пул синиши воқеасидаги ҳаракатларини эслатади. Ўшанда у эски пулнинг муомалада қолиш муддатини чўзиб, халққа яхшилик қилмоқчи бўлган, аммо Москва қўйган муддат ўтгандан кейин пул хашакка айланишини тушунмайдиган даражада саводсизлигини бўлса, порахўрликни тугатиш мақсадида Кодексга киритилаётган ўзгартириш ҳам худди шу қадар саводсизликдир. Энди ҳеч қачон пора берувчи шахс ўз жинояти юзасидан ариза билан мурожаат қила олмайди ва жиноятларнинг аксари очилмай қоолаверади. Эҳтимиол, Ўзбекистон ҳукуматининг мақсади ҳам шудир, дейди мухбиримиз.
Қонунда белгиланишича, пора берувчи шахс бир ой ичидагина органга бу ҳақда хабар берса, тўғрироғи, пора берса-ю, уни сотса жавобгарликдан қутулиб қолиши мумкин. Унда поранинг моҳияти қайда қолади.