09 April 2014
20:32 -
Ўзбекларга ўрнак: Украина президентлигига номзод Петр Порошенко бошқа демократ номзодларни сайловда иштирок этмасдан, ўзи атрофида бирлашишга чақирди

Бугун унинг Марказий Сайлов Штабининг бошлиғи Ваталий Ковальчук Петр Порошенко номидан ҳамма президентликка номзод демократларни сайловларда қатнашмасликка ва Петр Порошенконинг номзодини қўллаб-қуватлашга чақирди, дейилади Украинада тарқалган хабарларди.
Бу чақириқ Юлия Тимошенкога ҳам тегишли, дебди Ваталий Ковальчук, биз ўйлаймизки, у қуруқ гапда эмас, амалда маъсулиятли сиёсатчи, шу сабабли, эртами кеч Украинани бирлаштирш кераклигини, бирлаштириш турли сиёсатчиларнинг позицияларнинг бирлаштирш орқалигина амалга оширилиши мумкинлигини тушунади. Шу сабабли, Украина халқи учун хиўмат қилмоқчи бўлган Юлия Тимошенко ўз номзодини қайтариб олгани яхши.
Маълумки, дейди мухбиримиз, мухолифатнинг лидерларидан бири, “Удар” Партиясининг раиси Виталий Кличко ўз номзодини кўрсатгани йўқ ва Петр Порошенко демократларнинг умумий номзоди бўлиши кераклигини гапирмоқда ва шу йўналишда пропаганда ишлари олиб бормоқда.
Украина демократлари шундай қилсалар, Украина учун фойдали бўларди. Бундай ташаббус ўзини демократ қилиб кўрсатмоқчи бўлган ўзбек мухолифати ичидаги гуруҳларга ҳам яхши ўрнак бўлиши керак. Ўзбек мухолифатининг “Бирлик” Партияси атрофида бирлашишдан бошқа йўли йўқлиги қанча тезроқ тан олинса, шунча яхши бўлади.
Расмда, чапдан ўнгга - Виталий Кличко, Петр Порошенко, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ва жорийдаги Бош вазир Арсений Яценюк.