08 April 2014
22:24 - Малайзиянинг йўқолган “Боинг”ини ўзбекистонлик фолбинлар ҳам қидирмоқда
Ўзбекистон тожиклари тарафидан чиқариладиган “Даракчи” газетасида ғайриоддий хабар эълон қилинди. Унга кўра, Малайзия авиакомпаниясига тегишли бўлган ва 2 ойча аввал Тинч океани устида йўқолган “Боинг” самолётини ўзбекистонлик фолбинлар ҳам қидиришмоқда. Тақдири номаълумлигича қолаётган самолётни “Даракчи”га кўра, ҳамюртимиз Гулноза Шомаҳмудованинг топиб бериш эҳтимоли катта. “...бу истеъдодни ўз бувисидан мерос қилиб олган Гулноза йўқолган буюмларни топиш ҳамда келажакни олдиндан кўра билиш борасида ўз ишининг устаси... экстрасенс воқеалар кетма-кетлигини кўра бошлайди” дейилади хабарда.

Гулнозанинг тахминича: “Жуда, жуда кўп қум, чўл бўлса керак... Кичкина орол. Самолёт ўзининг бош қисми билан қулаган. Ҳозирда ҳеч ким тирик қолмаган. Бу жой... Хитой, Ҳиндистон ва Таиланднинг орасида, қумли орол. Самолётдан фақат қолдиқлар қолган. Фалокат сабаби теракт эмас, самолётда техник носозлик юзага келган”. Буни қарангки, ҳар қандай маъсулиятсиз киши айтиши мумкин бўлган бу версия Боинг-777 лайнери қолдиқлари топилгандан сўнг аниқ бўлади.

Ўрисларнинг НТВ телеканалида кўрсатилган "Битва экстрасенсов" телешоуси иштирокчиси ҳам бўлган ҳамюртимиз Аброр Усманов эса: “Мен самолётнинг сувга чўкканини ҳам, портлаганини ҳам кўрмаяпман, у ўғриланган. Қумлар билан қопланган мамлакатни кўряпман, атрофда ғорлар. Ҳудди самолётни яшириб қўйишгандай, даставвал мен бу жойни Ҳиндистон деган бўлардим ёки Покистон ва Эронга яқин жой. Яқин атрофда аҳоли яшамайди. Ташқаридан қараганда, бу ташландиқ авиабазага ўхшайди. Базадаги ангарларнинг бирига лайнер, бошқасига эса йўловчилар жойлаштирилган. Ҳозирча жиноятчиларининг сўнги мақсадлари аниқ эмас” деган.

Хуллас, иш бўлмаган юртда фол, ром ва башоратлар бўлади. Дунё фолбинлари тугул энг малакали қидирувчиларга кўриниш бермаётган самолёт ажабмаски, топила қолса.

Қолаверса, бу фолбинларимиз Ислом Карим оиласида бўлаётган махарабозликлар бўйича фол очсалар, ҳамманинг диққатини ўзларига кўпроқ тортган бўлардилар. Уларнинг шунга ҳам ақли етмайди шекилли.