08 April 2014
21:55 - Қорақалпоғистонда дунёдаги энг узун зовур қазилди, бу рекорд билан кулгига қолмаймизми?
“Правда Востока” нашрининг ёзишича, Қорақалпоғистонда узунлиги 193 километр бўлган коллектор қазилди. Қорақалпоғистоннинг 3 жанубий тумани - Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъани кесиб ўтувчи бу зовур (коллектор) ерлари шўрланиб бораётган ўлка иқтисодиёти, аграр сектор учун муҳим иншоот ҳисобланади. Бир неча миллард сўм ҳисобига қазилган зовур ва унга туташ дренажлар 2004 йилдаги Ўзбекистон ҳукумати қарори асосида яратилган.

2017 йилга қадар тўлиқ битказиладиган мазкур иншоот узунлиги борасида дунёдаги рекорд кўрсаткични қайд этади. Ерлари шўрланиб, иқтисоди ботқоққа кираётган Ўзбекистондек мамлакатни қутқариш учун қилинаётган бундай рекорд ҳақида моҳиятан мақтанишга ҳаққимиз бормикан, дейди мухбиримиз. Ахир ёнгинамизда қозоқлар шундай рекордлар уришмоқдаки, биз рекордларимиз билан кулгига қолсак ажаб эмас.

Расмда дунёнинг коллектор/зовурларидан бири.