08 April 2014
21:24 - Ўзбекнинг аҳволи: Элнура элга фириб берди, байналмиллал жангчиларни чув туширди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаолларига кўра, ўзини Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қошидаги Байналмиллал Маркази етакчиси, капитан деб таништирган Элнура Мирзаева сирдарёликлардан бир гуруҳининг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирди. Хусусан, ҳукуматнинг эътиборсизлигидан кўнгли ярим афғон уруши иштирокчиларини тўплаб, уларнинг хизматлари инобатга олиниши кераклиги, уларнинг ҳар бирига 5000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари берилиши лозимлигини айтиб, ширин орзу-умидлар қанотида учаётган сирдарёликларни чув туширди.

У Россия Президенти Владимир Путиннинг афғон уруши қатнашчилари тақдири билан шахсан қизиқаётганини, Путиннинг дийдорини кўриш ва Кремлдаги совға-саломларни олиб келиш учун Байналмиллал Маркази кассасига 200-250 АҚШ долларидан хайрия қилиш кераклигини айтди. Ҳатто Қурбонов ва Мирзақулов исмли байналмиллал жангчиларни Москвага жўнатиб, оро йўлда қолдирди. Буни қарангки, Совет Иттифоқи номидан афғон урушида қон кечиб, Кремлга алданган жангчиларимиз яна бир чувриндининг фирибига чув тушди. Энди кассага бўланган пул ҳам, Элнурани жавобгарликка тортадиган бирор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳам йўқ.

Одамлар шикоят ёзиш билан овора. Улар шикоятлар юқорига, эҳтимол Путинга етиб бориб, Элнуранинг ишидан хабар топса-ю, адолат тантана қилса, деган хомхаёлда. Ўзларининг қону кечгани бадалини бирор марддан ундирсак, деган умиддалар, дейди мухбиримиз.

Ҳа, ўзбекнинг аҳволи шунақа. Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими бутун ўзбек миллатини аҳмоқ қилиб юрибди. Элнура Мирзаева ҳам фирибгарликни ўшалардан ўргангани шубҳасиз.