08 April 2014
07:34 -
Украинанинг шарқий қисмида бўлаётган воқеалар Россия тарафидан уюштирилаётгани тушунарли, аммо украинлар қаерда?
Украинанинг жанубидаги Донецк, Луганск ва Ҳарьков вилоятларида бўлаётган воқеалар бу ерларда марказий ҳокимиятнинг ҳеч қандай кучи йўқлигини кўрсатди. Бу вилоятларда қандайдир кучлар ўзларини мустақил республикалар деб эълон қилишмоқда, Россияга қўшилишни исташмоқда, вилоят ҳокимликларини ва бошқа истаган жойларини босиб олишмоқда. Ҳатто, АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ҳам воқеалар Москва тарафидан уюштиирилаётганини айтди.
Тўғри, бу вилоятларда аҳолининг сал кам ярми ўрислар. Аммо, қолган қисмини ташкил этувчи украинлар қани? Марказий ҳокимият, милиция, хавфсизлик органлари, қолаверса, Украина армияси қани? Кўриниб турибдики, ҳамма нарса аввалдан русларнинг қўлида бўлган, украинлар ҳеч нарса билан қизиқишмаган. Ўз вақтида ҳокимиятга келган зарғалдоқчилар ички жанжаллар билан овора бўлишган. Демак, Москва истаган куни у ердаги русларнинг ёрдамида Украинанинг шарқий қисмини осонликча босиб олади.
Аммо, кўринишидан, Путин тараддудда. Нима қилишини ҳали билмайди. Киевнинг эса, воқеаларни кузатишдан бошқа нарсага кучи йўқлиги кўриниб турибди.
Биз ҳам воқеаларни кузатиб борамиз, айни замонда Ўзбекистонни ўйлашга маҳкуммиз. Ўзбекистонда ҳам аҳвол шунга ўхшашдек кўринмоқда. Ҳокимият, хавсизлик хизмати, балки армия ҳам ўзбеклар қўлида эмас. Ўзбекларда миллий ғурур, қолаверса, миллат сифати қолмагани учун шундай аҳволдамизми, ёки аҳвол шундай бўлгани учун синдик ва миллий ғурур деган нарсани, миллат эканлигимизни ҳам унутдикми?
Ўзбеклар кўзини очиб, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсалар борлиги билан ҳам қизиқишни бошламаса, аҳволимиз Украинадан баттар бўлиши муқаррар.
Уй, украинлар, ҳамма нарсада Москванинг қўлини излашдан фойда йўқ, ўзинингизнинг аҳволингизга тўғри баҳо беринг, деб ҳайқирқинг келади. Чунки, аҳволга тўғри баҳо бермасдан, яъни касалга тўғри диагноз қўймасдан, уни тузатиб бўлмайди.