07 April 2014
23:34 - Қаранг, Нурсултон Назарбой нималар қилмоқда. Тожиклар – Ислом Карим ва Имомали Раҳмон қайси тешикда?
Бугун Қозоғистонда мамлакат президентининг фаолиятига доир кўплаб хабарлар тарқатилди. Мана, давлатнинг Казинформ агентлиги тарқатган 4 та хабарнинг қисқача мазмуни:

1. Шу йил 11 апрелда Нурсултон Назарбой раислигида Миллий инвесторлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилмоқда. Йиғилишда мамлакат бизнесменларининг ишини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

2. Давлат раҳбари Нурсултон Назарбой “Қозоғистон Республикасининг ташқи разведкага доир баъзибир қонунчилик ҳужжатларига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” деб номланган қонунни имзолади.

3. Давлат раҳбари Нурсултан Назарбой Таълим ва фан вазири билан учрашиб (расмда), давлат бюджетидан олинаётган пул рационал ишлатилмаётганини танқид остига олди ва бу соҳадаги камчиликларни тузитишни талаб қилди. У, жумладан, шундай мисол келтиради: “Қизилўрда вилоятида 25 та авария ҳолатидаги мактаб бўлатуриб, ўтган йили 1,3 млрд тангага Муз стадиони қурибсизлар”.

4. Президент Нурсултон Назарбой Маданият вазири Арстанбек Муҳамедўғли билан учрашиб, давлат тилини ўқитиш бўйича марказлар сонини орттириш ҳақида топшириқ берди.

Кўриниб турибдики, Қозоғистон Президенти ўз мамлакатининг муаммолари устида ишламоқда. Аммо, тожик аслли Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Ислом Карим ва Имомали Раҳмон қаерда? Буни ҳеч ким билмайди. Уларнинг фаолиятини кўрсатувчи биронта хабар ҳам йўқ.

Ислом Каримни вақти-вақти билан наркотиклар билан шишириб ва афт-башарасини хонандаларники каби бўяб-чирмаб халққа кўрсатишади. Қолган пайтда у Оқ Ўйга тақлид қилиб Оқсарой деб аталган инидан чиқмайди. У Оқсаройдан чиқмасдан мамлакатни бошқармоқда деб ўйлайдиган содда аҳмоқлар бўлмаса керак.

Энг қизиғи, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳам ундан қолишмайди. Масалан, тожик хабар воситаларидан бугун унинг нима қилганига оид битта ҳам хабар тополмайсиз.