08 April 2014
17:31 -
“Бу қандай конституциявий тузумки, унга ҳамма тажовуз қилаверса?!” ( “Эзгулик” жамиятининг прес-релизи, № 11, 07.04.2014)
Маълумки, қиш ойларида Россия Федерацияси ва Қозоғистонда меҳнат қилаётган ўзбек муҳожирлари учун иш камайиб, уларнинг кўпчилиги қайтиб келади. Аэропорт, вокзал ва чегара постлари олдида юрт кириб келаётган ўзбек мигрантлари қўлида ўзга юртларда бирмунча арзон бўлган техник воситаларини кўриш мумкин. Бу табиий бир ҳол, чунки ёшлар бу ашёларга қизиқади, қолаверса, ул-бул орттиришнинг ёмон ери ҳам йўқ.
Бироқ ана шу техник воситаларни хусусий шахслар ёки танишларидан олган мардикорлар унинг ичида нима борлигини кўпам суриштираверишмайди. Шундай қилганда ҳам комьютернинг ичидагиларга ақли етмаслиги мумкин. Эндигина 19 ёшга тўлган андижонлик Ҳомиджон Абдураҳимов билан ҳам шундай бўлди. У 2013 йилнинг 28 декабрь куни янги йил арафасида Қозоғистондан мардикорликдан қайтаётиб, ноутбук сотиб олди. У уйидагиларга янги йил совғаси қилмоқчи эди.
Аммо Занги ота туманидаги “Ғишткўприк” чегара постидаги чегарачилар божхона декларациясида кўрсатилган ноутбукни очиб кўришди, натижада унинг ичидан диний мазмундаги материаллар чиқди: Тоҳир Йўлдош, Абдували қори Мирзаев, Рафиқ қори Камалов ва ҳоказоларнинг маъруза ва дисклари. Ҳомиджон бу нарсалардан хабари йўқлиги, сотиб олиб, бир-икки ўйин ўйнаганлигини тан олди. Аммо иш терговга ўтиб, Ҳ. Абдураҳимов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 246-моддаси (Контробанда) билан сўроқ қилинди. Шу йилнинг 13 март куни жиноят ишлари бўйича Бўка тумани суди уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Энди шу билан қачон қамоқдан чиқади, худо билади.
Эътибор беринг, Ҳомиджон Абдураҳимов тақдири ҳар бир ўзбек мигрантининг бошига тушиши мумкин. Чунки ҳар куни Ўзбекистон чегараларида шундай ҳодисалар содир бўлади. Аммо конституцион тузумга тажовуз қилиш тугул ҳали мамлакатга киришга ҳам улгурмай “жиноятчига айланаётган” ёшларнинг аянчли тақдири, уларни фош қилиб погонидаги юлдузларни кўпайтираётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистон ҳукумати, парламент ва суд-ҳуқуқ тизими мутасаддиларини қизиқтирадими? Ёки улар ҳам “конституциявий тузумга тажовуз қилган” шахсларнинг кўпайишидан манфаатдорми? Ахир, бу қандай конституциявий тузумки, унга бир неча йилдаёқ ўн минглаб шахслар тажовуз қилса?
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти, Бош прокурорни Ҳомиджон Абдураҳимов ишига мулоҳазали, адолатли ёндашишга чақиради.