07 April 2014
22:26 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Қашқадарёликлар қалбига ханжар санчаётган Санжар ҳақида”
Мен Абдурауф Бегимов, юрак, қон-томир хасталиги бўйича иккинчи гуруҳ ногирониман. 1999 йилнинг октябр йоида Қарши шаҳар Пахтазор митти туман 2-уй 37-хонадонни фуқаро Рамиль Фахриддиновдан нотарус орқали олди-сотди шартномаси билан сотиб олганман. Орадан уч йил ўтиб, 2012 йилнинг октябрида Рамилнинг синглиси Зуҳра Муҳаммадиева фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига акасининг меросини талаб қилиб, даъво киритди ва қандайдир йўл билан олди-сотдини бекор қилдиришга эришди.
Давогар ўз аризасида акаси Рамил Фахрутдиновнинг 2010 йилда Россиияга ишга кетганлигини, мени эса ижарачи сифатида кўрсатганини маълум қилган экан. Судда давлат нотариуси, бир неча ўнлаб гувоҳлар уйни сотиб олганим ҳақида кўрсатма берганига қарамай, судья Б. Остонов 2012 йилнинг 13 декабрида бизни мажбурий тартибда кўчириб чиқаришга қарор берди. Аммо уйга ҳеч кимнинг эгалик ҳуқуқини расмийлаштирмади, чунки бу уйнинг мендан бошқа эгаси йўқлиги кундек равшан эди. Аммо судья қонунга хилоф равишда орадан 8 кун ўтиб, ишни яна ўзи қайта кўрди ва уйни Муҳаммадиеванинг номига расмийлаштириб берди.
Мен ҳам юқори инстанция судларига ёзавердим, аммо фуқарлик ишлари бўйича Қарши туманлараро судини раиси Ж.Нафасов ва судя Ф. Жумакулов очиқдан-очиқ ҳамкасбини қўллаб-қувватлаб, суднинг “хал қилув қарори”ни мустаҳкамладилар. Ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан бизни кўчада қолишимизга мажбур қилдилар. Прокуратура протест киритди, суд барибир қарорини ўзгартирмади. 2013 йилнинг 21 августда эса ижрочилар келиб, уйда бўлмаган пайтимизда хонадонимизга босқинчилик уюштиришди.
Мол-мулкимизга зарар етказишди, 7,5 миллон сўмлик мулкларимиз йўқолгани тўғрисида 2013 йил 24 август куни Қариш шаҳар ИИБ ва шаҳар прокуратурасига ариза бердик. Аммо натижа бўлмади. Ўзларининг қонунбузарлигини видео тасмага муҳрлаган ижрочилар ҳаракатлари устидан ҳамон ёзмоқдаман, аммо юрт эгасиз шекилли, ҳеч ким қонунбузарликка нисбатан чора кўрмайди.
Шу пайтга қадар кўринмайдиган, қонун ва ҳокимиятни зимдан бошқарадиган унсурларга ишонмас эдим. Аммо бу бор нарса, айниқса бизнинг Қаршида авжига минган ҳол экан. Гап шундаки, уйимни зўровонлик билан тортиб олган шахснинг жияни Юлия Муҳаммадиева унинг ишончли вакили сифатида иштирок этмоқда. Бу аёл доим МХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси маъсул мулозими Санжар Юлдашевнинг номидан иш кўради. Ўзини Юлдашевнинг маликаси деб ишонади ва кишиларга бу одамнинг номидан пўписа қилади.
Маълум бўлишича, бу шахс МХХнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари куратори экан ва шунча қонунбузарликлар Санжар акамизнинг шарофати билан экан. Ҳар ҳолда, Юлиянинг иддаоси шундай.
Менинг ишимни Олий суд Сурхондарёга ўтказди, фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё суди нотариал ҳаракатларнинг тўғри амалга оширилганини таъкидлаб, адолатни тиклади. Аммо барибир уйимга кира олмаяпман, кўчадаман. Чунки Қаршида Санжар Юлдашев бор ва Юлиянинг айтишича, бу одам қонунбузарликлардан қўлини тортмоқчи эмас.
Балки Юлия шунчаки МХХ номини сотувчи фирибгардир, дейишингиз мумкин. Аммо эътибор беринг:
1. Юлия Муҳаммадиева Қаршидаги 307-ҳарбий базада ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Фаррух Қодиров билан дон олишиб юриб, уни жавобгарликка тортттирган. Ҳозирда собиқ бошлиқдан ойига 600 000 сўм алимент олиб туради.
2. Юлиянинг шарофати ва Санжар аканинг қўллаб-қувватлови билан “ҳам ғарлик, ҳам пешхўрлик” қилаётган Зуҳра Муҳаммадиева шу йилнинг 10 февралида мендан 70 000 000 сўмлик моддий ва маънавий зарар ундиришга судда ажрим чиқартиришга эришди. Аммо бизнинг қарши даъво талабларимизга ҳеч ким эътибор бермайди.
3. Зўровонлик ва фирибгарликнинг мазасини тотган Юлия энди бир дугонасига Қарши шаҳрида жойлашган коттежни олиб бериш ишқида судга даъво аризаси киритиб, бошқаларнинг ҳам ҳалоқатини бузишга киришган.
4. 2013 йил 18 ноябрда Кашкадаре вилоят МХХ бошлиғи номига Юлиянинг судья Б.Остоновга пора берганлиги ҳақидаги аризамиз кўрилмай қолдирилмоқда.
Сайтингиз орқали Олий Суд, Бош Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати ва ИИВ раҳбариятига менинг конституцион ҳақ-ҳуқуқларимни тиклаш юзасидан мурожаат қилмоқчиман. Уйимни тортиб олган зўровонларга чора кўрилишини сўрайман. Уй-жойим ҳаётимдаги муҳим бойлигим, илтимос тушунинглар!
Абдурауф Бегимов
Қарши шаҳри