
Тўғри, Қирғизистон Президенти Алмаз Атамбаевнинг 2010 йил 7 апрелдаги давлат тўнтаришининг 4 йиллигига бағишланган баёнотида “қирғизлар” эмас, “Қирғизистон фуқаролари” дейилган. Аммо, ўша давлат тўнтаришида сони бўйича бу мамлакатда иккинчи ўринда турган ўзбекларнинг биронтаси қатнашгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Қолаверса, ўша тўнтаришдан кейин 2 ой ўтар-ўтмас қирғизлар ўзбекларни тирлайин ёқдилар, ўзбек аёлларини подалашиб зўрладилар, ўзбекларни қирғин қилдилар. Бу ҳақда бутун дунё ахборот воситалари хабар тарқатдилар. “Бирлик” Партияси Ўзбекистон қўшинларини ўзбекларнинг ери бўлган Қирғизистон жанубига киритишни талаб қилганидан кейингина қирғин тўхтатилди. Тожиклар қўлида бўлган Ўзбекистон режими эса оғзини ҳам очгани йўқ.
Орадан бир йил ҳам ўтмасдан, Мустақил Халқаро Комиссия Қирғизистонда фашизм гуллаётгани, ўзбеклар геноцид қилинганини бир оз юмшоқ сиёсий сўзлар билан феълан тан олди. На Қирғизистон Президенти, на Қирғизистон Бош вазири (ўша пайтда Бош вазир бугунги Президент Атамбаев эди), на Қирғизистон парламенти бу Комиссиянинг ҳисоботини тан олмадилар. Атамбавнинг ўзи ўзбекларнинг ҳимоясига бир оғиз сўз айтмади. Яъни, қирғиз фашистлари тарафида эканлигини намойиш қилди.
Атамбаевга эслатиш лозимки, 2010 йил 7 апрелда бошланган воқеалар қирғиз фашизмининг оёққа туришига йўл очди ва ҳозиргача қирғизлар ўзбекларни ўз она ерларидан сиқиб чиқариш билан шуғулланмоқдалар. Уларнинг умиди – қорамоллар подасига айланган жаҳон ўзбеклари, биринчи навбатда, Ўзбекистон ўзбеклари, русларнинг амри билан Қирғизистонга бериб юборилган ерларда яшаётган ўзбекларнинг тақдири билан ҳеч қачон қизиқмайдилар. Уларнинг умиди – ўзбеклар қорамолликдан ҳеч қачон чиқолмайдилар, Ўзбекистонда умрбод тожиклар режими ҳукмронлик қилади.
Янглишадилар. Ўзбекнинг ва Ўзбекистон давлатининг касаллигига “Бирлик” Партияси диагноз қўйиб бўлди, энди уни даволайди ҳам. Ўзбеклар қайтадан миллат бўлгандан кейин, Марказий Осиёда Қирғизистон деган давлат бўлиш-бўлмаслиги ҳақида ўйлаб кўрилади.