07 April 2014
19:23 - Наманганда фирибгарлар гуруҳи 11 йилгача муддатга қамалди, Режимбоши қaчон жавоб беради?

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида фуқаролар Дилфуза Исломова, Нодир Усмонов, Ғолиб Исҳоқов ва Салоҳиддин Қипчоқов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан айбланиб, 8 йилдан 11 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм қилинди. Жиноят иши материалларига кўра, мазкур гуруҳ 41 нафар фуқаронинг 50 000 АҚШ долларидан ортиқ пулларини алдов йўли билан ўзлаштириб кетган. Жанубий Кореяга ишга юбориш ваъдасини бажармаган бу гуруҳ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хўрагига айланган, аммо жабрланувчилар пулларини қайтариб олиша олгани йўқ.

Аслида мазкур гуруҳ айбергнинг сув устидаги қисми бўлиб, бундан йирик кўламдаги фирибгарликлар билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси Департаменти мутасаддилари шуғулланишади. Ўтган йилларда ана шу Департаментининг бир неча мулозимлари қамалишди. Наманганлик майда фирибгарлар иши бўйича калаванинг учи ҳам вазирлик томонга тортади.

Мухбиримизнинг таъкидича, 2012 йилнинг кузида вазирлик мутасаддилари етакчилигидаги бошқа бир гуруҳ Тошкентда фуқароларни Жанубий Кореяга ишга жўнатиш ваъдаси билан юзга яқин фуқаронинг 321 000 АҚШ долларини ўзлаштириб қамалганди.

Мамлакат иқтисоди тобора чўкиб бораркан, кишиларнинг хориждан иш қидириши ва уларнинг фирибгарлар чангалига тушиши давом этаверади, дейди мухбиримиз. Буни тузатишнинг ягона йўли, Тузумбоши, Мардиркорбоши ва шунга ўхшаган лақаблари билан танилиб бораётган Президент Ислом Каримдан тезроқ қутилишдир.