07 April 2014
20:45 -
Ўзбекистонда давлат бюджетига келтирилган 79 миллард сўмлик зарар қопланибди, шунга ҳам ота гўри қозихонами?
Ўзбекистон Республикаси Парламенти палаталари, Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида турли йилларда бюджет муассасалари томонидан ғазнага келтирилган 79 миллиард сўмлик умумий зарар тикланибди. Бу ҳақда Парламентнинг матбуот хизмати қатор оммавий ахборот воситаларига маълумотлар сиздирган.
Аммо бундан бир муддат аввал мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ҳисоб палатаси амалга оширгани ҳақида расмий маълуиотлар чоп этилган ва бу асосда “Ҳаракат” агентлиги ҳам хабар берганди.
Келтирилган зарар эса асосан штат жадвалидан ортиқча ўринлар топилгани, мутасаддилар томонидан ижтимоий нафақалар учун сохта маълумотлар киритилгани, қўшиб ёзиш ва сифатсиз ижро оқибатлари ҳиссасига тўғри келади.
Масалага бошқа тарафдан қарасак, 79 млрд сўм тахминан $35 млн бўлади. Президентнинг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи фақатгина шведларнинг Telia Sonera ширкатидан $350 млн пора олган. Энди у уй қамоғида ўтириб ҳам ҳар йили ўзи учун миллионлаб доллар пул сарфлаши шубҳасиз. У оддий қамоқхонага жўнатилса, бундан тежаладиган пул Ўзбекистон Республикаси Парламенти палаталари, Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳамкорликда кулгили даражада кичик бўлган бюджетимизга қайтарган пулга яқинлашиб қолади.
Қолаверса, Парламент палаталари, Молия вазирлиги ва Бош прокуратурада ўтирганлар ҳам асосан порахўрлар, улар ҳам Фуҳушанинг олдига жўнатилса, тежаладиган пул қанчалик кўпайишини фараз қилоласизми?