
Бугун эрталаб пойтахтда лайлакқор ёғди. Қийғос гуллаган ўрик, гилос ва бошқа дарахтлар оқ момиқ билан қопланди. Тунда содир бўлган кучли шамол аралаш дўл эса дов-дарахтлар, уй томлари ва бошқа ашёларга жиддий зиён етказди. Кўп қаватли уйларда умумий истиш тизими ўчирилгани боис аҳоли учун ноқулайликлар туғилди, дейди мухбиримиз. Аммо гуллаш палласидаги дов-дарахтлар, ўт-ўаланларни совуқ урган-урмагани ҳали маълум эмас, боиси тушга бормай кун исиб кетди.
Синоптикларимизга кўра, мамлакатимизга кириб келган совуқ ҳаво оқими Россиянинг Поволожья туманларидан кўчган. Аммо бу ҳол жуда ҳам ажабланарли эмас, масалан, Тошкентда қор 2011 йилнинг 3 апрелида ва 2005 йилнинг 5 ва 6 апрелида, ёмғирнинг қорга айланишининг энг кеч муддати Тошкентда 1989 йилнинг 30 апрелда қайд этилган экан.