
Украина жанубидаги аҳолисининг сал кам ярми руслар бўлган Донецк, Харьков ва Луганск вилоятларида яшайдиган руслар кеча қўлларида Россия байроқлари билан намойишлар ўтказиб, Россияга қўшилиш истагини агрессив равишда билдиришни бошладилар. Донецк ва Харьков ҳокимликлари намойишчилар тарафидан босиб олинди. Луганскда Миллий Банкнинг бу шаҳардаги бўлими босиб олинган. Вилоят ҳокимлиги ҳам тезда босиб олинса керак.
Оддий украинлар ҳам, маҳаллий бошқарув идоралари ҳам Россия тўғридан-тўғри армия олиб киришидан қўрқиб, намойишчиларга қарши ҳеч нарса қилмаяптилар ҳисоб. Луганскда ҳибсга олинган кичик бир гуруҳ намойишчилар бошқаларнинг талаби билан қўйиб юборилди.
Аммо, барибир украинларнинг намойишлари ҳам бошланса керак. У ҳолда икки тараф ўртасида қонли тўқнашувлар чиқиши мумкин. Бундай шароитда Россия қандай қадамлар қилиши мумкинлигини башорат қиладиган мард ҳали кўринмаяпти.