07 April 2014
06:32 -
Афғонистондаги президент сайловларида 58% сайловчи қатнашибди, Жон Керри хурсанд. Cайлов натижалари 5-6 ҳафтадан кейин маълум бўлади

Афғонистондаги аҳвол ва мамлакат халқининг сиёсий онги даражасини ҳисобга олиб, 5 апрелда ўтказилган президент сайловларида 58% сайловчи қатнашганига ишониш қийин. Аммо, бу расмий хабарларни ҳисобга олишдан бошқа нима ҳам қилолардик.
АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ўша куниёқ махсус баёнот тарқатиб, миллионлаб эркак ва хотинлар қатнашган сайлов яхши ўтгани билан афғонларни табриклади. “Бугунги овоз бериш афғон халқи демократияни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш учун тайёр эканлигини намойиш қилди” деган Жон Керри энди сайловларнинг натижаларини кутиш лозимлигини таъкидлайди.
Афғонистон раcмийларининг айтишича, сайлов натижаларини аниқлаш учун тахминан 6 ҳафта вақт керак бўлади.