07 April 2014
16:14 - Андижонда ўтказилган семинар мантиқан тўғри: Мавжуд тузумни сақлаб қолишнинг ягона йўли қуллик менталитетимизни асраб-авайлаш
ЎзА агентлиги Андижонда “ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни вояга етказиш, соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш, ёшларни Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, миллий менталитетимизга, маънавий-ахлоқий қарашларимизга ёт турли хатарли таъсирлардан ҳимоя қилиш” масалалари бўйича семинар ўтказилганини бугун хабар қилибди. Тадбирни вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, Республика байналмилал маданият маркази, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликда уюштиришибди.

Хабарда семинар қачон ўтказилгани айтилмайди, семинардан биронта расм берилмайди. Масхарабоз хабарчилардан бошқа нима ҳам кутиш мумкин. Биз тарафимиздан қўйилган расм семинарнинг ҳақиқий кўринишини ўзида акс эттиришига ҳеч шубҳамиз йўқ.

Қани ўзбеклар, бошингиздаги тунтарилган декча қозонни эслатадиган дўппингизни олиб қўйиб ўйлаб кўрингчи, ош бериш, ош ейиш ва юқоридагиларга қуллиқ қишидан бошқа қандай миллий қадриятларимиз қолди ўзи? Ёки, қирғиз фашистлари бурнимиз остида ўзбекларни тириклайин ёқиб, аёлларимизни подалашиб зўраганда, ўзбекларни қирғин қилганда қисиб ўтирганимиз - миллий қадрятиларимизнинг замонавий кўринишими? Ал Харазмийнинг авлодлари бўлган миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорлик, минглаб аёлларимиз фоҳишалик қилиб бўлса ҳам Ўзбекистондаги оилаларини боқишаётгани, аммо нега бу аҳволга тушдик деб ўйлашмаётгани - миллий қадриятларимизнинг замонавий шаклими?

Иқтосоднинг кучи бўйича қозоқлардан 8 баравар орқада қолиб кетганимиз, бизда ўртача ойлик 90 доллардан ҳам оз экан, қозоқларда 700 доллар атрофида эканлигига эътибор бермаётганимиз, чўчқаларга айлантирилган ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишаётганига чидаб ўтиришгани - замонавий ўзбекчиликми?

Тўнтарилган қозон остида мияси қисилиб қолганларни мия ишлатишга чақириб ҳам бўлмайди, дўпписини улуқтиришга улугурган ўзбеклар ўйлаб кўринг, айнан “Бирлик” Партияси ва унинг “Ҳаракат” Агентлиги шу саволларга жавоб қидириб, миллат сифатини ҳам йўқотиб бўлган ўзбекларни қайтадан миллат бўлишга чақирмоқда. Миллат бу чақириқларга жавоб берган куни Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукм сураётган тожиклар режими битади.

Демак, мавжуд режим учун ўзини сақлаб қолишнинг ягона йўли – миллий туйғу, миллий ғурур деган нарсаларни тамомийла унутган ўзбекларни ўзгаришига йўл бермаслик, қуллик психологиямизни мустаҳкамлаш, қуллик менталитетимизни асраб-авайлаш.

“Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг мақсади – буларнинг том тескарисидир.