Мамлакатимизниннг қўғирчоқ ахборот воситалари Ўзбекистон делегацияси Буюкбританияга бориб, чиқиндилар билан ишлаш тажрибасини ўрганаётгани ҳақида узундан-узоқ хабарлар тарқатмоқдалар. Аммо, ўзбекларнинг бугунги проблемаси чиқиндилар эмас, ўзбекнинг ўзи-ку! Биз айнан шу проблема билан шуғулланишимиз, миллат сифатини йўқотган ўзбекларни қайтадан миллат қилиш устида ишлашимиз керак.
Ҳеч ким и нкор этолмайдиган ҳақиқат шундан иборатки, бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбек аёлларини тўдалашиб ваҳшийларча зўрлашганида, ўзбекларни қирғин қилишганда қисиб ўтирган 30 миллион ўзбекни энди ҳеч ким миллат деб ҳисобламайди. Фақат “Бирлик” Партияси ўзбеклар қирғинини тўхтатиш учун Ўзбекистон армиясини Қирғизистн жанубига олиб кериш талаби билан чиқди, аммо Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ўзини кар ва кўрга солиб, ичида чапак чалиб ўтирди.
Аҳвол тузатилиши, тожиклар ва қирғизлар жойига ўтқазилиши, ўзбеклар Марказий Осиёдаги лидерлигини қайтадан қўлга олиши лозим. Ўзбекларнинг лидерлигисиз Марказий Осиёнинг келажаги йўқ.
Шу оддий нарсаларни тушунмаётганларга Туркия ва Украинанада бўлаётган воқелар дарс бўлиши керак.
Қаранг, Туркияда ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининнг турк миллати билан ҳеч қандай иши йўқ, бу партия Ислом динини қайтадан ҳукмрон сиёсий кучга айлантириш орзуси билан яшайди, холос. Ваҳолангки, жаҳон тажрибаси кўрсатаётганидек, давлат дунёвий бўлмас экан, унинг келажаги йўқ. Насронийлар буни ўз вақтида тушуниб етиб, Ғарбни дунёвийлаштирдилар ва бутун ислом мамлакатларини ўз мустамлакаларига айлантирдилар. Ҳозир Ислом давлатлари дунёнинг энг қолоқ давлатларидир.
Фақат улуғ Отатурк Туркияни дунёвий давлатга айлантириб, унинг мустақиллигини сақлаб қолди. Унинг орқасида Эрон ҳам сақланиб қолди. Аммо, ҳозир яна ўша эски кучлар саҳнага чиқиб, Туркияни йўқ қилиш, араб дунёси билан бирга бўлиш сиёсатини олиб бормоқдалар. Бу ўзбеклар учун энг катта тажриба бўлиши керак.
Украинага қаранг. Сўнги юз йилликларда руслар украинларни руслаштирдилар, миллат ўз тилини унутиш ҳолига келди. Айнан шу сабабдан, Украинанинг Россия билан чегарадош вилоятлари яшайдиган Донецк ва Харьковда руслар Қримдан ўрнак олиб, Россига қўшилиш учун ҳаракатга кечдилар. Бу вилоятларда украинлар кўпчлик бўлишига қарамасдан, улар ўта пассивлар, руслар эса ўта актив.
Ўзбеклар тушунишлари керакки, ҳозирги глобаллашиш даврида ҳам миллий ғоялар ўз ўрнини йўқотгани йўқ. Аксинча, айнан миллий ғоя, қирғизларда каби фашизм эмас, давлатнинг мотори бўлолади.
Буларни тўғри тушунган ва тўғри талқин қилаётган Ўзбекисдондаги ягона куч – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясидир. Ўзбекларнинг “Бирлик” атрофида бирлашишдан бошқа йўллари йўқ.