05 April 2014
10:42 - Бугун Афғонистонда президент сайловлари бошланди
НАТО қўшинлари бу мамлакатдаги толиблар режимини ағдаргандан кейин сайланган биринчи Президент Ҳамид Карзай кейин яна 2 муддат президентлик курсисда ўтирган. Конституцияга кўра, у энди президент бўлолмайди, шу сабабли сайловларда иштирок этаётгани ҳам йўқ.

Сайловларда 11 номзод қатнашмоқда. Уларнинг учтасини фаворит дейиш мумкин. Булар –Абдулло Абдуллоҳ (онаси тожик), ўзбек аслли Ашраф Ғани Аҳмадзой (расмда) ва Қутбиддин Ҳилол.

Ашраф Ғани Аҳмадзой ҳақида маълумот жуда кам. У 1953 йилда туғилган, Бейрут ва АҚШдаги Колумбия университетларида ўқиган. 2002-2004 йиллари Карзай ҳукуматида молия вазир бўлган. Унинг ўзбеклиги ҳеч бир ерда алоҳтида урғуланмайди. Уни ўзбекларнинг Афғонистондаги лидери Абдурашид Дўстим қўллаб-қувватлаётганидан миллати ўзбек, ёки ота-онасидан бири ўзбеклигини тахмин қилиш мумкин.

Толибон бу сайловларга қарши, ҳаммани сайловга қатнашмасликка чақириш билан бирга, сайлов куни террористик актлар ўтказиши ҳақида баёнотлар тарқатган.

Янги президент биринчи турдаёқ сайланмаса, иккинчи тур июнь ойида бўлади.