05 April 2014
08:19 -
Ражаб Эрдўғон ишчи ташриф билан кеча Бокуга келди. Нимага?

Ражаб Эрдўғон кечқурун Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Учрашув яккама-якка эмас, икки тарафнинг делегациялари иштирокида бўлди. Ражаб Эрдўғон ва Илҳом Алиев биргаликда матбуот конференцияси ҳам ўтказдилар.
Хабарларда икки лидер икки тарафлама алоқалар бўйича музокаралар олиб боришгани умумий шаклда айтилади. Очиғини айтса, Туркия Бош вазири ўзи учун муҳим бўлган маҳаллий сайловларда ғалаба қозонгани маълум бўлса ҳам, сайловларнинг узул-кесил натижалари расман эълон қилинмасдан Озорбайжонга келишининг қандайдир сабаби бўлса керак, аммо бу ҳақда ҳеч гапирмаяпти, ҳеч ким сўраётгани ҳам йўқ.