04 April 2014
22:50 -
Шармандалик: Ўзбекистон ИИВ муҳим деб ҳисоблаган хабарни бир кунда 11 киши ўқиди
Ички ишлар вазирлиги ички ишлар идоралари фаолиятига доир турли масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини инобатга олиб, шу йилнинг 8 апрелида вазирлик мутасаддилари ииштирокида фуқаролар билан бевосита мулоқот ўтказиш ҳақида эълон берди. Вазирликнинг расмий веб сайтида айтилишича, илк мулоқот паспорт тизими масаласида ташкил этилиб, унда вазирликнинг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси раҳбарлари иштирок этишади.
Бугун, 4 апрель тонгги 5 да сайтга қўйилган мазкур хабарни Тошкент вақти билан шу пайтга қадар 11 нафар ўқувчи ўқибди. “Ҳаракат” мухбири хабарни ўқиган 12-нчи муштарий бўлди. Модераторлар ва бошқа техник хизматчиларнинг сайтга кириб, хабарининг қўйилишини кўздан кечиришини инобатга олсак, хабарни ҳеч ким ўқимаган. Демак, бундай шармандаликдан сўнг вазирлик очиқ мулоқотини ўтказмаса ҳам бўлади, дейди мухбиримиз.
Аммо, бу шармандалик нимани кўрсатади? Одамлар бу вазирликнинг иши билан қизиқмайдиларми, ёки одамларнинг ҳеч нарса билан иши йўқми?