04 April 2014
22:04 -
“Бунёдкор” футбол клуби мураббийи ишдан кетди
Аммо бу билан футболчиларимизнинг иши юришмайди, улар мағлубиятлар сари дадил илдамлашда давом этаверади. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби дунёнинг энг машҳур мураббийи Сколларини йилига 16,4 миллон евро билан ёллаб, Тошкентга олиб келганида ҳам вазият ўзгармаган. Шубҳасизки, бош мураббий Миржалол Қосимовнинг истеъфоси ҳам футболни ривожлантирмайди. Гап сиёсат, клубларнинг амалда ҳукуматдан мустақил эмаслигида, дейди мухбиримиз. Зотан, футболчига коптокни қандай тепишни ҳам юқоридан буюришади.
Расмий хабарга кўра, энди Қосимов фақат терма жамоада ишлаши ва бутун эътиборини муносиб тайёргарликка қаратиши мақсадга мувофиқ эмиш. Аслида эса мураббий Осиё чемпионлар лигасининг саралаш учрашувларида шарманда бўлгани учун ишдан кетишга мажбур бўлди. Шундай одам энди терма жамоамизни бошқарармиш. Бу ҳам мутасаддиларимизнинг қарори, дейди мухбиримиз.