04 April 2014
20:48 -
Қашқадарёда судья узоқ муддатли қамоққа жўнатилди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг порахўрликка оид моддаси асосида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди судьяси Фахриддин Жуманазаров 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. у ўтган йилнинг 25 декабрида 300 АҚШ доллари олиб, фуқаролардан бирининг ишини битирмоқчи бўлганида МХХ томонидан ҳибсга олинганди.
Кўпчилик энди 3 йил ишлаган 33 яшар судьянинг провокация қурбони бўлганини, судьянинг адолатли эканини таъкидлашмоқда. Аммо асли бузуқ системада қандай қилиб судьянинг адолатли бўлиши мумкинлигини ҳеч ким анализ қилаётгани йўқ.