02 April 2014
19:39 - Нурсултон Назарбой Бош вазирини алмаштирди: Серик Аҳметов гўёки ўзи кетди, ундан аввалги Бош вазир Карим Масимов жойига қайтди

Бош вазирлар ҳамма жойда алмаштириб турилади. Аммо, Нурсултон Назарбой буни бунчалик яшин тезлигида қилганини тушуниш қийин. Маҳаллий вақт билан соат 17 атрофида Бош вазир Серик Аҳметов ҳукуматнинг мажлисида истеъфосини эълон қилди. Нурсултон Назарбой дарҳол унинг ўрнига Карим Масимовни (расмда) таклиф қилди. Соат 19 атрофида Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси – Мажлис – бу таклифни тасдиқлабди.

Шу икки соат ичида Нурсултон Назарбой қўғирчоқ парламентдаги қўғирчоқ партияларнинг фракция раҳбарлари билан учрашибди, Мажлиснинг тегишли комитетлари Карим Масимовнининг номзодини кўриб чиқишибди, Мажлиснинг Бюроси Президент иштирокида йиғилиш ўтказибди. Унадан кейин мажлиснинг ялпи йиғилишида Карим Масимовнинг номзоди тасдиқланибди.

Эслатиб ўтиш керакки, 2007-2012 йиллари Карим Масимов Бош вазир лавозимида ишлаган, кейин Президент идорасининг раҳбари бўлган, шу йил 21 январдан бери Давлат Котиби эди.

Кўринишидан, “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бериш башорат қилиб келаётганидек, ривожланган давлатлардан кейин, Қозоғистон, Россия, Туркия каби энди ривожланаётган мамлакатларга ҳам иқтисодий кризис етиб келди. Айнан шу туфайли, Нурсултон Назарбойни тажрибали Карим Масимовни жойига қайтаришга мажбур бўлган.

У бугун яна бир муҳим қарор қабул қилди – мамлакат иқтисодини ривожлантириш уучун Миллий Фонддан 1 триллион танга (тахминан $5,5 млрд) пул олишга рухсат берди.