02 April 2014
19:53 - Тошкент вилоятида судья порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинди
Шу йилнинг 29 март куни Тошкент вилояти прокуратураси ва МХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган рейд давомида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани суди судьяси А. Абилов ҳибсга олинди. Дастлабки тергов материалларига кўра, судья сут котиби воситачилигида маҳаллий фуқаролардан биридан 3500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинган.

Тошкентдаги 1-сонли тергов изоляторида сақланаётган судьяга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг пора олиш ва мансаб ваколатини суистеъмол қилишга оид моддалар билан иш қўзғатилган.

Бу хабарнинг ҳеч ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Бош порахўр – Ислом Каримнинг қизи Фуҳуша –отасининг амри билан ўй қамоғига олинган экан, оддий порахўрларнинг жойи қаерда ҳам бўларди? Президент мамлакатда тартиб ўрнатмоқчимикан?